1 Май 2020 йил 461

Тошлоқда Туркияга киришга таъқиқни бекор қилиб бермоқчи бўлган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Тошлоқ тумани. Туманда яшовчи С.Г. таниши О.М.нинг Туркия Республикасига киришга қўйилган чекловни олиб ташлашда ёрдам беришини айтиб алдаб, уни 300 АҚШ доллари ва 950.000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech