22 Май 2020 йил 408

Тошлоқда танишлари кўп бўлган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Тошлоқ тумани. Фуқаро Х.Г. 2019 йил 18 декабрь куни  таниши Ғ.А.нинг ишончига кириб, банкдан қарз олишда танишлари орқали ёрдам беришини ваъда қилиб, А.Ғ.дан 5.000.000 сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech