9 Март 2021 йил 204

Тошлоқ туманида велосипед ўғирлаган шахс аниқланди

Тошлоқ тумани. 25 январь куни фуқаро М.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс, А.Навоий кўчасида жойлашган меҳмонҳона биноси олдида турган “Урал” русумли нархи 300.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech