23 Декабр 2020 йил
396
Тошлоқ туманида талончи қўлга олинди
Тошлоқ тумани. 20 декабрь куни Дўстлик МФЙ ҳудудида яшовчи Х.С. маҳалладоши Т.Э.ни қўлида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Red Mi” русумли уяли телефон аппаратини очикдан-очиқ тортиб олиб, талончилик йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати