6 Июл 2020 йил 349

Тошлоқ туманида “оғу” етиштираётган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Тошлоқ тумани. 26 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Токзор кўчасида яшовчи М.Ш.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 6 туп “каннабис” ўсимликларини парвариш келаётганлиги аниқланиб,  далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech