13 Июл 2020 йил 402

Тошлоқ туманида “Nexia-2” автомашинаси тут дарахтига урилиши оқибатида йўловчи вафот этди

Тошлоқ тумани. 10 июль куни фуқаро У.Т. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Қанжирға МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги тут дарахтига урилиши оқибатида автомашинада бўлган йўловчи Э.И. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech