Тошлоқ туманида кўп миқдордаги картошка маҳсулотларини сотиб олиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Тошлоқ тумани. 2019 йилнинг декабрь ойида фуқаро С.И. таниши К.И.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нархи 47.469.000 сўмлик 17.340 кг. картошка маҳсулотларини сотиб олишга келишиб, 13.000.000 сўмини бериб, қолган 34.469.000 сўм пулларини бир ой муддат ичида беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган картошка маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати