16 Июн 2020 йил 354

Тошлоқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Damas” русумли автомашина йўловчиси тан жароҳати олган

Тошлоқ тумани. 07 июнь куни Ш.Б. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Пиёзчилик маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, Ғ.З. бошқарувидаги “Ваз-2107” русумли  автомашинаси билан тўқнашув содир этиши оқибатида “Damas” автомашинада бўлган йўловчи Я.С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech