27 Апрел 2020 йил 418

Тошлоқ туманида юк автомашинаси велосипедчини уриб юборди

Тошлоқ тумани. 20 апрель куни Р.А. бошқарувидаги "SHAANXI" русумли юк автомашинасини Бесаранг маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, велосипедчи М.А.ни уриб юбориши оқибатида М.А. тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech