19 Апрел 2021 йил 340

Тошлоқ туманида яшаш хонадонида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланди

Тошлоқ тумани. 14 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Конизар МФЙ ҳудудида яшовчи С.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида қўздан кечирилганда, яшаш хонадонидаги айвонда жойлашган шкафда “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилдий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech