6 Июл 2020 йил
334
Тошлоқ туманида гиёҳвандлик воситасини хонадонида сақлаётган шахс аниқланди
Тошлоқ тумани. 27 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хонақа кўчасида яшовчи Қ.Ҳ.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, меҳмонхонасидаги жавон ичида “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати