Тошлоқ туманида фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган 2 бош қора молларни ўғирлаган шахс аниқланди
Тошлоқ тумани. 26 июль куни фуқаро Р.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 25 июль куни номаълум шахс Яккавут МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган нархи 15.000.000 сўмлик 2 бош қорамолларни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.Т. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати