23 Июл 2020 йил 362

Тошлоқ туманида “Damas” ва “Matiz” автомашиналари тўқнашиши оқибатида бир нафар ҳайдовчи вафот этди

Тошлоқ тумани. 21 июль куни фуқаро К.М. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Қипчариқ МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қ.Т. бошқарувидаги “Matiz” русумли  автомашинаси билан тўқнашув содир қилиши оқибатида Қ.Т. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши  мумкин. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech