Тошлоқ тумани. 20 декабрь куни фуқаро А.А. “Damas” русумли автомашинасини туман ҳудудидан ўтган “Яккатут-Қоратепа” автомобиль йўлининг 2 км.да бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган М.А.ни уриб юбориши оқибатида, вояга етмаган М.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: