26 Сентябр 2020 йил 411

Тошлоқ туманида “Damas” автомашинасида фуқаронинг чўнтагидан 400 АҚШ долларини ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Тошлоқ тумани. 22 сентябрь куни фуқаро И.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс тумани маркази ва Янгиқўл маҳалласи йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи “Damas” русумли автомашинада эгнидаги кўйлаги чўнтагида бўлган нархи 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини киссавурлик йўли билан ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни Н.У. ва У.У.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech