8 Октябр 2020 йил
399
Тошлоқ туманида “Damas” автомашина ҳайдовчиси вояга етмаган пиёдани вафот этишига сабабчи бўлди
Тошлоқ тумани. 07 октябрь куни Қ.А. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Варзак МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Н.А.ни уриб юбориши оқибатида, Н.А. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати