Тошлоқ туманида бир бош қора молини алдаб сотган шахс қамоққа олинди
Тошлоқ тумани.27 май куни номаълум шахс фуқаро И.М.нинг ишончига кириб, яшаш уйида бўлган бир бош қора молини 4.200.000 сўмга сотишга келишиб, И.М.ни яшаш хонадонига бориб пулларни олиб, қора молини арава орқали жўнатиб юборишини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни Н.Х. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати