17 Июл 2021 йил 453

Тошлоқ туманида “Belconti Tour” номли сув насосини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Тошлоқ тумани. 05 июль куни фуқаро Т.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, Жарқишишлоқ МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган нарҳи 40.000.000 сўмлик “Belconti Tour” номли сув насосини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech