29 Май 2021 йил 472

Тошлоқ туманида автомактаб ходими пора билан қўлга тушди

Жорий йилнинг 04 май куни фуқаро Х.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда К.А. таниши Ёзёвон туманидаги автомактаб ходими А.С. Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи ходимлари орқали “С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ва ИЖҚКД Фарғона шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, А.С. Тошлоқ тумани Заркент қишлоғида жойлашган ошхонада Х.А.дан “ С ” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ИЖҚКД Фарғона шаҳар бўлимига юборилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech