Тошлоқ туманида қалбаки пул ишлаб чиқарган шахс аниқланди
Тошлоқ тумани. 20 май куни А.З. ИИБга мурожаат қилиб, унда 24 апрель куни номаълум шахс туман марказида “Red Mi 8” русумли телефон аппаратини 1.550.000 сўмга сотиб олишга келишиб, тўлов учун қалбаки тайёрланган 1 дона 50 АҚШ доллари ва 1 дона 100 АҚШ долларини бериб, телефон аппаратини олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, 1 дона 100 АҚШ доллари ва 1 дона 50 АҚШ доллари купюрадаги пуллар полиграфик усулда нусха кўчириб кўпайтирувчи рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Р. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати