Тошлоқ туманида 6 бош қорамолларни пулини бермай ғойиб бўлган шахс аниқланди
Тошлоқ тумани. 30 август куни Х.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг июль ойида номаълум шахс Терактаги қишлоғида жойлашган молхонасига келиб, умумий нархи 38.500.000 сўмлик олти бош қорамолларини сотиб олишга келишиб, ишончини суиистеъмол қилиш орқали қорамолларни олиб кетиб, пулларни бир кун муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қорамолларни бошқа шахсга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Д. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати