23 Сентябр 2020 йил 376

Тошлоқ туманида 1.000.000 сўмлик велосипедни ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Тошлоқ тумани. 12 сентябрь куни Қ.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 11:00 ларда номаълум шахс Шодлик МФЙ ҳудудида жойлашган туман марказий поликлиникаси олдида қаровсиз қолдирган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни У.Н. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech