Термиз шаҳрига чинни маҳсулотларини юк автомашинасида элтиш учун буюртма олиб, маҳсулотларни сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Риштон тумани. 18 ноябрь куни фуқаро С.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, 2019 йилнинг 30 октябрь куни номаълум шахс Навбаҳор МФЙ ҳудудида жами нархи 50.142.800 сўмлик чинни маҳсулотларини 2.300.00 сўм эвазига ўзини “ISUZI” русумли юк автомашинасида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрига етказиб беришлигини айтиб, етказиб беришга ишонишлиги учун олдиндан 1.000.000 сўм йўл хаққини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган маҳсулотларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Ш.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати