5 Июн 2023 йил
382
Терговдан яширинган эркак ва аёл қўлга олинди
Қўқон шаҳар ИИБ ҲПБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.С.ни қўлга олишди.
Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмида (Одам савдоси) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган К.М исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати