16 Декабр 2022 йил
                            
                                669                            
                    Терговдан яширинган шахс қўлга олинди
Фурқат тумани ИИБ ЖҚБ ва МваФРБ ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фурқат туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Ж.Д.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
 
                     
                                    