13 Май 2022 йил 503

Терговдан яширинган 2 нафар шахс қўлга тушди

11 май куни Риштон тумани ИИБ ЖҚБ ва Пробация хизмати ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ж.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ 1-минтақавий ҳудуд ППХ 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан қидирув эълон қилинган М.Б.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech