15 Апрел 2020 йил
401
Телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 06 апрель куни Р.Ф. А.Навоий кўчасида Р.Б.га уяли телефон аппаратини фойдаланиш учун бериб туришини айтиб алдаб, унга тегишли бўлган нархи 1.600.000 сўмлик “Redmi Not 7” русумли уяли телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати