10 Июл 2021 йил 349

Ўзбекистон туманида “Samsung А 10” русумли уяли телефон аппаратини автомашина салонидан ўғирлаган шахс аниқланди

 

Ўзбекистон тумани. 24 июнь куни Дарвишабод МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро О.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 июнь куни яшаш хонадони олдида очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “Москвич 412” русумли автомашинасидан бир дона ўзига тегишли бўлган нарҳи 1.500.000 сўм бўлган “Samsung А 10” русумли уяли телефон аппаратини эҳтиётсизлиги оқибатида тушириб қўйганлигини билдирган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида номаълум шахс О.Ж.га тегишли бўлган “Samsung А 10” русумли уяли телефон аппаратини “Москвич 412” русумли автомашинаси салонидан ўғирлаб яширинганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.О. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech