21 Феврал 2023 йил
375
Тақиқланган экинларни етиштиришда гумонланиб қидирувда юрган шахс ушланди
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида (тақиқланган экинларни етиштириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган У.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати