15 Август 2022 йил
526
Талабалар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабаб ва оқибатлари муҳокама қилинди
Фарғона политехника институтида 2022 йилнинг олти ойи давомида талабалар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабаб ва оқибатлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга жиноят содир этган талабалар, уларнинг ота-оналари, гуруҳ раҳбарлари, институт раҳбарияти ҳамда вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари қатнашди.
Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилишда келгусида талаба-ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, олий таълим муассасаси маъмурияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати