13 Август 2020 йил
339
Тадбиркорлик баҳонасида танишининг 15 миллион сўм пулларини ишлатиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри.2019 йилнинг август ойида П.Н. таниши М.А.нинг ишончига кириб, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиб, фойдани тенг тақсимлашини айтиб, тадбиркорлик билан шуғилланиш учун 15.000.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексин инг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати