9 Май 2021 йил 351

Сўх туманида 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида “Кўп-кураш” мусобақалари ўтказилди

Туман ҳокими кубоги учун 07-08 май кунлари бўлиб ўтган мусобақаларда Сўх тумани ИИБ ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, Ҳаво десант қўшинларининг батальони, чегара қўшинлари батальони ҳамда Сўх туман ҳокимлиги вакиллари қатнашадилар. Мусобақалар якунига кўра, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг шахсий таркиби турник тўсинида айланиш, ҳарбийча эстафета, тошни силтаб кўтариш бахсларида 2-ўринни, арқон тортиш, футбол ўйинлари бўйича фахрли 1-ўринни эгалланди.
Умумжамоавий ҳисобда эса фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech