15 Сентябр 2020 йил
580
Сўх тумани ИИб ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
14 сентябрь куни Сўх тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган Х.У.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати