22 Апрел 2022 йил
425
Сўх тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
20 апрель куни Сўх тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Н.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати