1 Август 2022 йил
421
Фарғона вилояти ИИБ ТҚХБ ва Тошлоқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
Фарғона вилояти ИИБ ТҚХБ ва Тошлоқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Р.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати