13 Июн 2022 йил
437
Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
10 июнь куни Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқ тўловларини тўлашдан бош тортиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган К.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати