1 Август 2022 йил
412
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг
168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.Т аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати