15 Июл 2022 йил 769

Қува тумани ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди

Қува тумани ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг
168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.И.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech