“Соғлом ҳаёт сари беш миннг қадам” бу шиор бугун ҳар бир ҳамюртимиз ҳаётнинг ажралмас бўлагига айланган. Фарғона вилояти ИИБ томонидан ходимлар ва ўқувчи ёшлар иштирокида ана шундай спорт тадбири ташкил этилди
Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ишчи гуруҳи ташаббуси билан Фарғона вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан шахсий таркиб ўртасида спортни оммалаштиришга қаратилган юриш марафони ўтказилди.
Эрта тонгда Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройи майдонида вилоят ИИБ ходимлари ҳамда ИИВ қошидаги Акедемик лицей ўқувчилари, кўнгилли ёшлар жамландилар.
Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали инсонда касалликларга қарши кучли иммунитет ҳосил бўлади.
Зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, жисмоний фаоллик ҳар биримиз учун зарур.
Иштирокчилар шаҳар бўйлаб, 5000 қадамлик масофани босиб ўтиб, бадантарбия машқларини зўр иштиёқ билан бажаришди.
Дарҳақиқат, бу каби тадбирлар шахсий таркибнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлаб, хизмат самарадорлигини оширади. Энг асосийси, юртимиз бўйлаб спортни оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётан эзгу ишларга ўзига хос ҳисса бўлиб қўшилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати