25 Ноябр 2020 йил 893

СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ БЕШ МИНГ ҚАДАМ БОСИНГ! Данғара ҳамда Бувайда туманларида

Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида ҳам спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бувайда ҳамда Данғара туманларида эрта тонгда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида туман ҳокимлиги, ИИБ ходимлари, шаҳар халқ таълими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва бошқа мутасаддилар ҳамкорлигида юриш марафони ўтказилди. Унда ёшлар, ташкилот, муассасалар ходимлари, фаоллардан иборат ҳамютларимиз иштирок этишди.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммунитет ҳосил бўлади. Зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, жисмоний фаоллик ҳар биримиз учун зарур. Айниқса, аҳоли тинчлигини таъминлашга хизмат қилаётган ички ишлар ходимлари ҳам соғлом турмуш тарзига риоя этишлари шарт.

Иштирокчилар белгиланган масофани пиёда босиб ўтиб, эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар.

Шунингдек, марафон давомида ёшлар ва аёллар иштирокидаги турли спорт мусобақаларига ҳам кенг ўрин берилди. Бу эса, тадбирни янада кўтаринки руҳда ўтишини таъминлади.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси бўлган бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech