21 Апрел 2021 йил
330
Шифер маҳсулотларини сотиб олмоқчи бўлган фуқаро 30.900 АҚШ долларига алданди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг 15 декабрь куни Х.Т. А.А.нинг ишончига кириб, 30.900 АҚШ доллари эвазига арзон нархда шифер маҳсулотларини олиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлган киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати