5 Сентябр 2022 йил 543

Қидирувда бўлган шахс Москва шаҳрида қўлга олинди

Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлган Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган А.И исмли аёлни Москва шаҳрида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech