30 Январ 2020 йил 1511

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. 

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқимиз меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди. 

“Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади” деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. 

Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

ул қўйиш маросимида Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Дея хабар беради Ўзбекистан Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Text to speech