23 Июн 2021 йил 277

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона горнизонидаги ҳамкорликдаги куч тузилмалар билан навбатдаги ўқув амалий машғулоти ўтказилди

Ҳар қандай фавқулотда вазиятларда ҳамкорликдаги куч тузилмалар ҳаракатини мувофиқлаштириш, жангавор тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган амалий ўқув машғулотида вилоят ФВБ томонидан талофат кўрган обект ичидан одамларни эвакувация қилиш, вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан эса Ўзбекистон республикаси ҳудудига айланма йўллар орқали кириб келган шартли автомобилни кузатиш, ва қўлга олиш жараёнлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, ўқув машғулоти давомида қўмондонлик бошқарув пункти томонидан шартли равишда ўз хизмат жойини ташлаб кетган 2 нафар ҳарбий ҳизматчини қидириб топиш вазифаси қўйилиб, ушбу ҳолат юзасидан махсус хабарнома тезкор равишда, тегишли тартибда вилоят ИИБга жўнатилди.

Олиб борилган қидирув машғулотлари натижасида юқоридаги шахсларнинг манзиллари аниқланиб, қўйилган топшириқ бажарилди.

Ўтказилган ўқув амалий машғулоти якунида машғулот раҳбари томонидан эришилган ютуқлар ва йўл қуйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech