9 Апрел 2021 йил
326
Қўқон шаҳрида қидирувдаги шахс қўлга олинди
08 апрель куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.А.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати