12 Ноябр 2020 йил 371

Қўқон шаҳрида “оғуфуруш” қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 10 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.Темур кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида Ю.Ш. 300.000 сўм пуллар эвазига 4 дона гугурт қутисига солинган “марихуана” гиёҳванд моддаси сотган вақтида далилий ашё билан ушланиб, Ю.Ш.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда чўнтагида 1 дона гугурт қутига солинган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий аёш тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech