14 Июл 2021 йил 356

Қўқон шаҳрида “киссавур” қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 01 июль куни фуқаро Ю.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 июнь куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо бозорига харид учун келган вақтда эгнидаги кийимининг чўнтагидан нарҳи 1.100.000 сўмлик “Red Mi-6” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан қўлга киритгалигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.Б. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech