6 Июл 2021 йил 431

Қўқон шаҳрида ИИО ходимига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 05 июль куни суд томонидан Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган фуқаро А.Ў. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими катта инспектори А.Н.га мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тайинланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини ижро этмаслик эвазига 200 АҚШ миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро А.Ў.га Қўқон шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими катта инспектори А.Н томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, ИЖҚК Департемантининг Қўқон шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Ў. катта инспектор А.Н.га 100 АҚШ доллари ва 400.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ИЖҚКД Қўқон шаҳар бўлимига юборилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech