27 Апрел 2021 йил 351

Қўқон шаҳрида “гиёҳфуруш” қўлга олинди

 

Қўқон шаҳри. 24 апрель куни вилоят ИИБ ТЭҚКБ ва Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ва Миллий Гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.А. Ёрқўрғон кўчасида жойлашган чойхона олдида 1.000.000 сўм эвазига келгусида ўтказиш мақсадида, бир дона целофан пакетга қадоқланган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech