13 Сентябр 2025 йил
32
Фарғона шаҳар ИИБда уч авлод учрашуви ўтказилди
Ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, бой амалий тажриба тўплаган фахрийлар тажрибасини ёшларга етказиш ва шу орқали уларни ватанга муҳаббат ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Фарғона шаҳар ИИБда уч авлод учрашуви ўтказилди.
Учрашувда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши аъзолари, туман ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси ва аъзолари иштирок этиб, ёшларга ўз маслаҳатларини бердилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати